Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:29

Қозоғистонда рўмол ўраган ўнлаб ўқувчи қиз кейинги синфга ўтказилмайди


Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида рўмол ўрагани туфайли мактабга қўйилмаган 22 нафар ўқувчи қиз кейинги синфга ўтказилмайди.

Ўқувчи қизларнинг ота-оналари туман ва вилоят судларига даъво билан мурожаат қилишди, бироқ даъволар қондирилмади.

22 май куни Оқтўбе вилоят судининг апелляция ҳайъати Шалқар шаҳрида яшовчи Ербола Турғанбоев ва Нурбола Суюндиковларнинг шикоятини кўриб чиқиб, бу кишиларнинг қизлари бўлган, рўмол ўраган мактаб ўқувчиларини дарсларга қўймаган мактаб маъмуриятининг ҳаракатларини қонуний деб топди.

Туман судининг қарори ўз кучида қолдирилди. Шикоят қилувчилар Шалқар туман судининг 2018 йил 14 февралда чиқарилган қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти беришди.

Ҳукумат вакиллари “энг мураккаб диний шароитга эга минтақа” деб айтадиган Оқтўбе вилоятида қизлари мактабга рўмол ўраб боришини истайдиган ўнлаб ота-оналар бор. Улар диний эътиқод эркинлиги Конституция томонидан кафолатланишига таяниб, фарзандлари ўзлари эътиқод қиладиган диний қоидаларга мос кийинишга ҳақли деб ҳисоблайди. Айни пайтда мактабларнинг маъмуриятлари таълим ва фан вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган ягона мактаб формаси кийиши шарт, деб ҳисоблайди.

Суд маҳкамасида Ербола Турғанбоев ва Нурбола Суюндиковнинг вакили бўлган собиқ судья Ағисбек Тулегенов энди улар Олий судга мурожаат қилмоқчи бўлишаётганини айтмоқда.

Оқтўтбе вилоят дин ишлари бошқармасининг маълумотларига қараганда, ҳозир вилоятда 22 ўқувчи қиз “ягона мактаб формаси кийиш тартибини бузганлиги учун” дарсларга қатнамаяпти. Икки нафари Шалқар шаҳридан, қолган 20 нафари – Оқтўбе шаҳар мактабларининг ўқувчи қизларидир. Вилоят таълим бошқармасида болалар кейинги синфга ўтмаслигини хабар қилишди.

​Таълим соҳасини назорат қилиш департаменти вилоят бўлими раҳбари Жанат Мухамбеталинанинг сўзларига қараганда, бу йил минтақада “рўмол ўраш атрофидаги баҳслар” муносбати билан 19 нафар ота-она маъмурий жавобгарликка тортилган, уларга жарима тўлаш юклатилди.

XS
SM
MD
LG