Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:03

Чеченистон суди Оюб Титиевни судгача қамоқда сақлаш муддатини узайтирди


Оюб Титиев
Оюб Титиев

Чеченистон суди “Мемориал” ҳуқуқ ташкилотининг қамоққа олинган фаоли Оюб Титиевни судгача ушлаб туриш муддатини 9 июлгача узайтирди.

Бу ҳақда 31 май куни ташкилот ходимлари билдирди.

“Мемориал” ташкилотининг Грознийдаги бўлимига раҳбарлик қилиб келган Титиев йил бошида наркотик сақлаганликда айбланиб, қўлга олинган эди.

Титиев ва унинг тарафдорлари полиция атайин унинг машинасига гиёвҳанд модда ташлаб қўйганини айтиб келади.

Титиев айбдор деб топилса, 10 йилгача озодлик маҳрум этилиши мумкин.

18 май куни FIFA Титиев иши бўйича хавотир билдириб, фаол судини “халқаро стандартларга мувофиқ ўтказишга” чақирди.

Россияда 14 июндан 15 июлгача футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Аввалроқ Human Rights Watch ва яна 13 халқаро ташкилот FIFAни Титиев иши бўйича билдирув эълон қилишга чорлаган эди.

XS
SM
MD
LG