Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2019, Тошкент вақти: 22:59

Соғлиқни сақлаш вазирлиги чақалоқларни печкада ёққан "туғруқхона" борасида тушунтириш берди


Иллюстратив сурат. Суратнинг хабарда ёзилган воқега алоқаси йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда ўнлаб чақалоқлар нобуд қилиниб, муфел печларда ёқиб юборилган хусусий туғруқхона тўғрисида тушунтириш берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, хусусий тиббиёт ташкилотларига туғуруқни қабул қилиш фаолиятини олиб бориш қонунчилик асосида тақиқланади.

Самарқанд шаҳрида жойлашган Наргиз Санаханова бошқарувидаги "Sam so’zani plus" хусусий тиббиёт муассасаси бу фаолият билан ноқонуний шуғулланиб келган ва бунинг ортидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан суд тартибида бу хусусий шифохонанинг лицензияси уч марта бекор қилинган.

Бироқ шифохонада туғруқни қабул қилиш давом эттирилгани муносабати билан 2017 йилнинг 19 январида лицензия тўртинчи марта бекор қилиниб, муассасанинг масъул шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ маҳаллий матбуотда Самарқанд шаҳрида Наргиз Санаханова бошқарувидаги хусусий "туғуруқхона" чақалоқлар савдоси билан шуғуллангани аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шифохона ходимлари чақалоқларни сохта ҳужжатлар билан 500 дан 2000 долларгача бўлган нархларда фарзандсиз оилаларга пуллаган. Сотилмай қолган гўдаклар нобуд қилинган. Чақалоқларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфел печида ёқиб юборилган.

XS
SM
MD
LG