Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:59

Sizdan Telegram: "Сурхондарё нега санъат соҳасида бошқа вилоятлардан орқада қолмоқда?"

Термиз. “Биз – сурхондарёлик журналистлар, вилоятимизда санъат соҳасидаги муаммолар ҳақида маҳаллий матбуотда ёза олмаганимиз сабабли, ушбу мактуб-мақолани “Сиздан Телеграм”га йўлламоқдамиз.
Жорий йил 3 февралда давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарор чиққанидан кейин Термиз шаҳридаги санъат йўналишидаги ўқув юртларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли кадрларни ёппасига ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилди. Аслида, ўрта махсус дипломли кадрларни ишдаш бўшатиш билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди (улар орасида олий маълумотлар кадрлардан билимдонроқ, фидойироқ ёшлар ҳам бор). Келинг, вилоятимизда санъат соҳасидаги айрим муаммоларга эътибор қаратайлик.
Термиз давлат университети таркибида Мусиқий таълим факультети фаолият юритмоқда. Аммо бу даргоҳда таълим сифати талабга жавоб бермайди.Ўрганишларимизга кўра, ушбу йўналишда таҳсил олаётган талабалар санъат, ижод билан шуғулланиш ўрнига асосан умумтаълим тизимидаги фанларни ўқиб, кўпинча ёзув-чизув амалиётлари билан банд бўлмоқда. Мусиқий таълим факультети санъаткорларни эмас, тилчию тарихчиларни ўқитмоқда.
Термизда санъат коллежи ҳам бор. Бошқа вилоятлардаги санъат коллежлари битирувчилари орасидан шу кунга қадар халқ суйган санъаткорлар, машҳур артистлар, санъат арбоблари етишиб чиққан. Лекин Термиз санъат коллежи талабалари орасидан атиги 3-4 нафар “Шуҳрат” медали соҳиби чиқди, холос. Бунинг учун фақат талаба ёшларни айблаш тўғри эмас. Талабаларнинг айтишича, улар ижодий танловларда қатнашиш учун моддий имкониятга эга эмас, сафар харажатларини қоплаш учун кўпинча ҳомий топилмайди. Коллежнинг бу аҳволга келиб қолишида уни 14 йилдан бери бошқариб келаётган директорнинг ҳам “хизмати” катта. Ҳайрон қоладиган жиҳати, 2005, 2016 йилларда мансаб сохтакорлиги, мулкни талон-тарож қилиш каби жиноятларда айбланган раҳбар бемалол ишлаб юрибди. Майли, жиноят қилибди, бунинг учун ҳуқуқ идоралари қонуний баҳо берсин. Аммо раҳбар санъат коллежини ривожлантириш учун жон куйдирмаяпти-да. Директорнинг ўринбосарлари ҳам санъатдан узоқ соҳалар мутахассиси экани одамни ҳайратга солади.
Санъатни ривожлантириш учун вилоятларимизда “филармония”деб аталган санъат марказлари ташкил қилинди. Сурхондарёда филармония раҳбарлигига ҳам санъат соҳасидаги ҳақиқий ижодкорлар қолиб, бошқарманинг қоғозбозликка муккасидан кетган кадрлари тайинланди. Филармония қошида концерт бериб ҳеч бўлмаганда бир соат халқ кўнглини хушнуд қиладиган ансамбль, оркестр ёки ижодий жамоа шакллантирилдими? Қайдам...
Гапираман десангиз гап кўп. Вилоятимизда ташкил қилинганМақом санъати марказига ҳам математик бадиий раҳбарлик қилмоқда. Бастакорлар уюшмаси ҳам Термиз санъат коллежи раҳбари қўл остида.
Санъат ташкилотлари раҳбарлигига ижодий соҳага жон куйдирадиган, санъатни ҳаёти мазмуни деб билган заҳматкашлар инсонлар қўйилиши керак. Акс ҳолда, санъат ташкилотлари маъмурий-буйруқбозлик идораси бўлиб қолаверади. Маданият вазирлиги ҳам ўрта махсус дипломли ёшларни ишдан
четлатиш ўрнига юрагида ўти бор ижодкор мутахассисларни асраб-авайлаш ва уларнинг янги авлодини шакллантириш ҳақида қайғуриши керак”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG