Эроннинг Хузистон вилояти Абадан шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида чиққан ёнғин оқибатида бир одам ҳалок бўлди ва 18 одам жароҳат олди.
Эроннинг ярим расмий ИСНА ахборот агентлиги 28 июнда тарқатган хабарига кўра, Абадандаги нефткимё комплексига 27 июн тушлик пайти ўт кетган.
Жароҳат олганларнинг ўн нафари касалхонага олиб кетилган.
Эрондаги энг эски нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин нимадан чиққани ҳозирча маълум эмас.