Линклар

Шошилинч хабар
19 январ 2026, Тошкент вақти: 03:35

Тожикистонлик яна икки болакай Ироқдан олиб келинди


Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, 28 июнь куни Ироқдан яна икки тожикистонлик болакай ватанга қайтирилган.

Вазирлик сайтидаги хабарга кӯра, "вояга етмаган болалар ҳуқуқини таъминлаш ва ахлоқий жиҳатларни инобатга олиб, болалар исмлари ва улар ҳақидаги маълумот тўла эълон қилинмайди".

Апрель ва май ойларида Тожикистон ҳукумати Бағдоддаги бошпанада ушлаб турилган саккиз тожикистонлик болакайни ватанга қайтарганди.

Мазкур амал Тожикистон президенти Имомали Раҳмонинг топшириғи билан ижро этилгани алоҳида таъкидланди.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, ҳозир Бағдоддаги бошпанада яна 20-25 тожикистонлик етим бола ушлаб турилибди.

Расмий маълумотларга кўра, 250 дан ортиқ тожик болалари Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар зонасида яшамоқда.

Тожикистон ҳукумати ҳисоб-китобига кўра, 2014 йилдан бери "Ислом давлати" қуролли гуруҳига қўшилиш учун 1000 дан ошиқ одам Тожикистондан Ироқ ва Сурияга жўнаб кетган.

Уларнинг 200 га яқини болалардир.

XS
SM
MD
LG