Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:30

Британия Россиядан "Новичок" гази ҳақида маълумот талаб қилди


Британия фуқаролари заҳарланган жой.

Британия яна икки нафар фуқаро асабни фалаж қилувчи “Новичок” газидан заҳарлангани ортидан Россияни Сергей Скрипаль ва қизи Юлиянинг заҳарланиш воқеаси тафсилотларини тақдим этишга чақирди.

Уилтшир туманида яшаган ва Британия фуқаролари бўлган 44 ёшдаги аёл ҳамда 45 ёшдаги эркак Солсбери шаҳридан 11 километр масофада жойлашган Эймсбери шаҳрида 30 июль куни беҳуш ҳолда топилган эди. 2 июлда якунланган текширувлар натижасида улар “Новичок” газидан заҳарлангани аниқланган.

Бироқ Москва бу иддаони яна рад этди.

-Биз Британия кучишлатар тузилмаларини Лондондаги айрим кучлар томонидан бошланган ифлос сиёсий ўйин тўрига илиниб қолмасликка ва бу масалада Россия ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз,-деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мария Захарова.

Бундан аввал Солсбери шаҳрида Россия разведкасининг собиқ ходими Сергей Скрипаль ва қизи Юлия 4 март куни ҳушсиз ҳолда топилган эди. Кейинроқ улар Совет даврида ишлаб чиқилган асабни фалажловчи "Новичок" газидан заҳарлангани хабар қилинган эди.

Бирлашган Қироллик махсус хизматларининг маълумотларига қараганда, заҳар Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган. Москва бу иддаони рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG