Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 21:40

Туризм қўмитасига кўра¸ хорижлик сайëҳлар сони икки бараварга ошган


Самарқанддаги туристлар.

Хориждан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки бараварга кўпайди¸ деб хабар тарқатди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Расмий маълумотга қараганда, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатга хориждан 2 миллион 688 минг 962 нафар сайёҳ келган ва бу¸ айтилишича¸ ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 91,6 фоизга кўпдир.

Давлат агентлиги таъкидича¸ визасиз режим жорий қилинган мамлакатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони сезиларли даражада ошган. Жумладан, Туркиядан келган сайёҳлар сони 31 966 нафарни ташкил қилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига солиштирганда 95,6 фоизга кўпдир.

XS
SM
MD
LG