Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:52

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказди


Ўзбекистон ҳарбий делегациясининг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаков ва Ўзбекистон мудофаа идораси раҳбари Абдусалом Азизов “Epik дала” қўшма тактик-махсус ўқув машғулотларининг фаол фазасида иштирок этди.

Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлиги 16 июль куни маълум қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус амалиётлар бўйича кучлари бўлинмалари машғулотлари жараёнида тунги вақтда ҳарбий разведка ҳаракатларини олиб бориш бўйича вазифалар бажарилди.

“Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳарбий кучлари махсус амалиётлар бўлинмалари олдига қўйилган вазифалар муваффақиятли бажарилди, ҳамкорликдаги машғулотларнинг биринчи мақсадига эришилди. Мен айтишни истардимки, ташриф давомида биз кўплаб масалаларни ҳал этдик. Биз оператив жанговар тайёргарлик ва кадрлар тайёрлаш масалаларини ечишда бир-биримизни тўлиқ тушундик ҳамда мосликка эришдик”, дея Жасузаков сўзларини келтиради матбуот хизмати.

У ҳамкорликдаги машғулотларнинг иккинчи босқичи Ўзбекистондаги “Фориш” ўқув марказида ўтказилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG