Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:04

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Pussy Riot гуруҳи иши бўйича ҳукм чиқарди


Надежда Толоконникова ва Мария Алехина
Надежда Толоконникова ва Мария Алехина

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Pussy Riot гуруҳининг Москвадаги Ҳалоскор Ийсо ибодатхонасида акция ўтказгани учун жиноий жавобгарликка тортилган уч аъзосига Россия ҳукумати 50 минг евро атрофида товон пули тўлаши лозимлиги тўғрисида ҳукм чиқарди.

Страсбург судининг сешанба куни эълон қилинган ҳукмида Мария Алехина, Надежда Толоконникова ва Екатерина Самуцевичларнинг муносиб муомалага лойиқ бўлиш, шахсий дахлсизлик ва одил судлов ҳуқуқи бузилгани қайд этилган. Суд, шунингдек, Россия маъмурлари аёлларнинг фикр билдириш эркинлиги бузилганини ҳам кўпчилик овоз билан тан олган.

Pussy Riot панк гуруҳининг икки аъзоси 2012 йилдаги суд қарори билан безориликда айбланиб, 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Улар президент Путин авфи билан декабрь ойи охирида қамоқ жазоси муддати тугашидан уч ой олдин озод қилинган.

XS
SM
MD
LG