Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2021, Тошкент вақти: 06:00

Қобул аэропортидаги портлаш вице-президент Абдурашид Дўстум келган пайтга тўғри келди (видео)


Абдурашид Дўстум Кобул аэропортига учиб келди. 2018, 22 июль

22 июль, якшанба куни Қобул аэропортида худкуш оломон ичида туриб ўзини портлатиб юборди. Воқеа Афғонистон вице-президенти, генерал Абдурашид Дўстум бор бўлган автоколонна аэропортдан жўнаб кетаётган пайтда содир бўлди.

Портлашдан бир неча дақиқа олдин Абдурашид Дўстум бир йил вақтини қувғинда ўтказган Туркиядан ватанига қайтиб келган эди.

Reuters маълумотларига қараганда, 14 киши портлаш қурбони бўлди, 50 дан ортиқ одам яраланди, генерал Дўстум жабрланмади. Яраланганлар - тинч аҳоли ва бир бола.

Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Генерал Дўстум суиқасддан омон қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00

Генерал Дўстум ўтган йили май ойида, сиёсий рақиби Аҳмад Ишчини ўғирлаб кетиш ва қийноққа солишда гумон қилиниб, мамлакатни тарк этганди. Абдулрашид Дўстумга расмий айблар қўйилмаганди.

Афғонистон ҳукумати томонидан Дўстумнинг Анқарадан қайтиши учун ёллаган самолёт якшанба куни кечқурун Қобулга қўнди. Уни расмий вакиллар делегацияси ва кўплаб тарафдорлари кутиб олди. Генерал Дўстум қайтиб келиши билан ўзининг вице-президентлик мажбуриятларини бажаришга киришиши кутилмоқда.

63 ёшли генерал, ўзбеклар сардори, вице-президент Абдулрашид Дўстум биринчи марта 2017 йилнинг18 июлида ватанига қайтишга ҳаракат қилган, лекин унинг шахсий самолёти Мозори Шарифга қўниш учун рухсат олмагани ортидан Туркияга қайтиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG