24 июлда Лаос жанубидаги Аттапа вилоятида сув тўғонининг ёрилиши оқибатида юзлаб одам ном нишонсиз йўқолди.
Франс-Пресс агентлиги маълумотига кўра, қурбонлар бор, аммо Лаос ҳукумати уларнинг аниқ рақамини айтаётгани йўқ.
Тўғоннинг нима учун ёрилгани сабаби аниқ эмас.
Ҳалокат оқибатида бир неча қишлоқни сув босди, олти мингдан кўпроқ одам бошпанасиз қолди.
Ҳалокат юз берган минтақага Лаос бош вазири йўл олди.