Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:26

Абитуриент кундалиги: Қабул қандай ўтаяпти?


Резюме

Ўзбекистонда 1 август куни олий таълим ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланди. Бу йил тест имтиҳонлари бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказилади. Ўтган йиллари тест имтиҳонлари пайти кузатилган "Бункер", "Паравоз", "Ректор", "Калла" каби ҳолатлар жорий йилда ҳам кузатилаяптими? Умуман тест жараёни қандай ўтаяпти? Буни Озодликнинг жонли блоги орқали кузатинг. Мавзуга оид маълумотлар, фото-видеолар бўлса, ​Telegram, WhatsApp тармоғи орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755 рақамларига йўлланг!

18:57 2.8.2018
Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:55 0:00

14:36 2.8.2018

14:04 2.8.2018

Дипломат бўлмоқчилар учун Ҳукуматдан янгилик

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Низомга мувофиқ, университет бакалавриатига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади: дастлабки имтиҳон (ёзма) ҳамда Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовлари орқали.

Ёзма имтиҳон ҳар йили университет қабул комиссияси томонидан белгиланадиган муддатларда ташкил этилади. Унинг қачон ўтказилиши камида 10 кун аввал университет расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш, абитуриентлар билан суҳбатлашиш, дастлабки имтиҳонни топшириш жараёни видео ва аудио тизимлар ёрдамида ёзиб олинади.

Ёзма имтиҳон уч саволдан иборат бўлиб, абитуриентга иккинчи босқичга – кириш тест синовларига рухсат берилиши учун барча саволлар бўйича умумий балл миқдорининг камида 50 фоизини тўплаши зарур, яъни 50 балл.

Хорижий тиллар бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларнинг (IELTS, TOEFL ва ҳ.к.) минимал даражасига эга бўлган абитуриентларга максимал балл берилади ҳамда улар ушбу фан бўйича кириш имтиҳонларидан озод этилади.

Шунингдек, Низомда университет магистратурасига қабул қилиш тартиби ҳам белгиланган. Унга кўра, магистратура мутахассисликлари бўйича ўқиш муддати ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олувчилар учун бир йилни, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олувчилар учун икки йилни ташкил этади.

13:03 2.8.2018

Давлат Тест маркази 1- кун якунларини чиқарди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Тест маркази расмий сайтида 1 август куни ўтказилган кириш имтиҳонлари юзасидан ҳисобот эълн қилинди. Ҳисоботда бундай дейилган:

Кун давомида 2 сменада республикадаги 23 та олий таълим муассасаларида тест синовлари бир вақтда 1-сменада 08:00 дан бошланиб, 11:30 га қадар, 2-сменада 15:00 дан бошланиб, 18:30 га қадар тўлиқ якунланди.

Тест синовлари 2 смена учун барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 1-смена 08:00 (2-смена 15:00) дан бошланди. Тест синовларида 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналишида 58 минг 985 нафар абитуриент иштирок этди.

Тезкор маълумотларга кўра 1393 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент, шундан 179 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун,
76 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 2 минг 469 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилиши белгиланган. Шундан, 35 нафари иштирок этмади.

Қолганини юкланг

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG