Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:35

Телефон ва шпаргалкадан фойдаланмоқчи бўлган 255 нафар абитуриент тест синовидан четлаштирилди


Тест синови. "Газета уз" фотоси.

Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари тартиб- қоидаларини бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди. Уларнинг 179 нафари синов ўтказиладиган ҳудудга уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринган, 76 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга уринган. Бу ҳақда ЎзА бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга таянган ҳолда маълум қилди.

Тест синовлари 1 августда бошланди ва 15 августгача давом этади. Тест синовларининг биринчи куни республикадаги 23 та олий таълим муассасаларида тест жараёнлари бир вақтда 1-сменада 8.00дан бошланиб, 11.30га қадар ва 2-сменада 15:00 дан бошланиб, 18:30 га қадар тўлиқ якунланган.

“Тест синовларида 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналишида 58 минг 985 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1393 нафар абитуриент тест синовларига келмаган”, дейилади хабарда.

Азиз Абдуҳакимовга кўра, тест синовлари 57 та бинода ўтказилмоқда. Абитуриентлар учун барча аудиторияларда ичимлик суви ҳамда барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган.

Илк бор тест синовлари UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишида тўғридан-тўғри ёритилди.

Тест синовлари хавфсизлигини 4 963 нафар милиция ходими 1206 та алоқа воситаси, 694 та металлодетектор, 289 та автомашина воситасида таъминлаган.

XS
SM
MD
LG