Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 02:53

Қозоғистонда маҳбусни қийноққа солганлар узоқ йилларга қамалди


Иллюстратив сурат.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Шахтинс шаҳар суди АК – 159/6 жазони ўташ маҳкамаси бошлиғининг ёрдамчиси Баурбек Шотаев ва АК-159/7 колонияси ходими Виталий Зарецкийни маҳбусларни қийноққа солганликда айбдор деб топди ва уларнинг ҳар бирини етти йилданга озодликдан маҳрум этди.

Тергов материалларига қараганда, ўтган йилнинг 11 мартида Зарецкий судланувчи Валерий Чупинни қамоқхона тартибини бузгани учун “тарбияламоқчи” бўлган. Унинг кўрсатмаси билан 7 маҳбус Чупинни калтаклаган ва қийноқларга солган. Чупин касалхонага олиб келинганида вафот этган.

Чупинни қийноққа солган беш маҳбуснинг ҳар бири 8 йилданга озодликдан маҳрум этилди. Отряд раҳбари Тимур Кирбаев эса 10 йилга қамалди.

XS
SM
MD
LG