Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:23

АҚШ собиқ рус жосуси заҳарлангани ортидан Россияга санкциялар жорий қилди


"Новичок" газидан 30 июнда заҳарланган Британия фуқаролари.

АҚШ давлат департаменти Британияда рус разведкасининг собиқ жосуси Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия заҳарлангани ортидан Россияга нисбатан санкциялар жорий этилишини билдирди.

Давлат департаменти расмий вакили Хизер Нойерт Россия Британияда асабни фалаж қилувчи газ қўллаб халқаро ҳуқуқни бузганини айтди.

Янги санкциялар 22 августдан кучга киради. Жумладан, Россияга миллий хавфсизлик мақсадларида ишлатиладиган товарларни сотиш тақиқланади.

NBC сайтининг Давлат департаментига таяниб хабар беришича, Россия уч ой ичида бундан буён кимёвий қурол қўлламаслигига кафолат бериши ҳамда халқаро инспекторларни ўз ҳудудига киритиши лозим. Агар Москва бунга рози бўлмаса, у ҳолда Россияга нисбатан санкцияларнинг иккинчи босқичи жорий этилади.

Иккинчи босқичда «Аэрофлот» ширкатининг АҚШга парвозлари таъқиқланади ва ўзаро савдо ҳажми энг минимал даражага етгунича қисқартирилади.

Британиянинг Солсбери шаҳрида Россия разведкасининг собиқ ходими Сергей Скрипаль ва қизи Юлия 4 март куни ҳушсиз ҳолда топилган эди. Кейинроқ улар Совет даврида ишлаб чиқилган асабни фалажловчи "Новичок" газидан заҳарлангани хабар қилинган эди.

Бирлашган Қироллик махсус хизматларининг маълумотларига қараганда, заҳар Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган. Москва бу иддаони рад этиб келади.

Бундан ташқари Уилтшир туманида яшаган ва Британия фуқаролари бўлган 44 ёшдаги аёл ҳамда 45 ёшдаги эркак Солсбери шаҳридан 11 километр масофада жойлашган Эймсбери шаҳрида 30 июль куни беҳуш ҳолда топилган эди. 2 июлда якунланган текширувлар натижасида улар “Новичок” газидан заҳарлангани аниқланган.

XS
SM
MD
LG