Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 11:08

“Ўзсаноатқурилишбанк” трансформация қилинади


Ўзбекистондаги банклардан бири.

“Ўзсаноатқурилишбанк” Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан банкни молиявий жиҳатдан барқарор ва рақобатбардош тузилмага айлантириш юзасидан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Uznews.uz нашрининг 8 августда билдиришича, банк трансформацияси замонавий илғор тажрибани ва халқаро стандартларни қўллаш воситасида амалга оширилади.

Мазкур шартнома асосида “Ўзсаноатқурилишбанк”да хизмат кўрсатишнинг бозор механизмалари жорий этилади, хизмат кўрсатишнинг замонавий инновацион усулларини амалиётга киритиш орқали аҳолининг банк хизматларидан фойдалана олиш имкониятлари оширилади.

Хабарда айтилишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” да Марказий Осиёда биринчи марта “Green banking” тизими ташкил этилади. Бу тизим атроф муҳитга зарарли моддаларни чиқаришни камайтирувчи ишлаб чиқаришни ҳамда энергия ресурсларидан унумли фойдаланишни молиялаштиришга қаратилган.

XS
SM
MD
LG