Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:33

Nike Ўзбекистон текстил бозорига кириш режаси йўқлигини маълум қилди


Спорт кийимлари ва аксессуарлари бренди бўлмиш АҚШнинг Nike компанияси Ўзбекистоннинг Arnasoy Gold Tex ширкати билан ҳамкорликда махсулот ишлаб чиқариш режаси йўқлигини маълум қилди.

Бундан аввал Ўзбекистондаги Arnasoy Gold Tex ширкати Nike ва Adidas билан шартнома имзолашни режалаётганини маълум қилган эди.

Лекин, Nike ширкати бундай режа йўқлигини билдирди.

“Биз Ўзбекистонда ишлаб чиқариш фаолиятига эга эмасмиз ва Arnasoy Gold Tex, билан шартнома имзолаш режамиз йўқ", - дейилади Nike ширкати матбуот билдирувида.

Тошкент вилоятидаги эркин савдо ҳудудида келаси йил бошидан ишга туширилиши айтилаётган Arnasoy Gold Tex’ Ўзбекистондаги энг илғор технологиялар асосида кийим-кечак ишлаб чиқарувчи корхона бўлиши маълум қилинган.

Эркин иқтисодий зона ҳудудида дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари, ҳусусан, Adidas, Reebok, Nike, Li-Ning, Eleiko, Janssen Fritsen, Gymnova ва бошқаларни жалб этган ҳолда спорт кийимлари, анжомлари ва жиҳозлари тайёрланиши кўрсатиб ўтилган эди.

XS
SM
MD
LG