Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:22

Ўзбекистон Тожикистон билан ўзаро стратегик шерикка айланди (ФОТО)


Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон бир неча марта қучоқлашиб кўришди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон бир неча марта қучоқлашиб кўришди.

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Президентлар Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Ҳужжатда узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган, деб хабар қилди president.uz сайти.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини ҳам имзолади.

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Тожикистон президенти Тошкентга ташрифида Шавкат Мирзиëевни ўзбекча олқишлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:06 0:00

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома улар орасида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 17 август куни эрталаб давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонни аэропортда кутиб олиш маросими Ўзбекистон тарихида биринчи марта “Ўзбекистон 24” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Эмомали Раҳмон Президентимиз ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти матбуот котиби Комил Алламжонов Фейсбукдаги саҳифасида Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифи дастурини жамоатчиликка эълон қилган эди.

Алламжоновнинг хабар қилишича, Тожикистон президенти Тошкентда Мустақиллик монументига гул қўяди ва шундан сўнг Кўксаройда давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Куннинг иккинчи ярмида “Ўзэкспомарказ”да Тожикистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлади. Эмомали Раҳмон пойтахтдаги “Артел” заводига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.

Шу куни Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг икки мамлакат санъат усталари иштирокида ўтказиладиган концертда қатнашиши режалаштирилган.

Тожикистон Президенти 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади. Эмомали Раҳмон шу куни Самарқандга ташриф буюриб, диққатга сазовор масканларни зиёрат қилади.

Ташриф давомида дастурга ўзгаришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлган эди.

XS
SM
MD
LG