Линклар

Шошилинч хабар
30 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:09

Тожикистонда 36 киши диний экстремистик ташкилотларга аъзоликда айбланиб қўлга олинди


Иллюстрация
Иллюстрация

Йил бошидан бери Тожикистоннинг Хатлон вилоятида истиқомат қилувчи 36 киши фаолияти тақиқланган ва террор ташкилотларига аъзоликда айбланиб ушланди ва ҳибсга олинди.

Хатлондаги куч ишлатиш салоҳиятига эга манбанинг 19 август куни Озодлик радиоси тожик хизматига айтишича, улардан айримлари мамлакат ҳудудларида, айримлари эса мамлакат ташқарисида қўлга олинган.

Бундан аввал ҳуқуқ тартибот идораларидан бирининг мажлисида Хатлон вилоят ИИБ ходими генерал Абдуваҳҳоб Искандарзода ҳибсга олинганлар орасида “Ислом Давлати” аъзолари ҳам борлигини айтган эди.

Унинг айтишича, вилоятда истиқомат қилувчи 730дан ортиқ кишига халқаро қидирув эълон қилинган. Улар фаолияти тақиқланган партия ва ҳаракатларда, жумладан “Толибон” билан ҳамкорлик қилганликда гумонланмоқда.

Тожикистон жанубидаги ҳуқуқ тартибот идораларнинг ходимлари ўтган давр мобайнида экстремистик ва террор характеридаги жиноятлар қисман камайганлигини айтишмоқда. Генерал Искандарзоданинг айтишича, бу каби тенденция аҳоли ўртасида профилактик ишлар олиб борилиши ва Яқин Шарқда “Ислом Давлати”нинг тор-мор этилиши билан боғлиқдир.

XS
SM
MD
LG