Линклар

Шошилинч хабар
10 May 2026, Тошкент вақти: 14:43

Бош вазир тушган машина билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ва йўловчининг аҳволи ҳақида хабар берилди

Иллюстрация
Иллюстрация

Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти кортежи иштирокида Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида 20 август куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Damas автомашинаси ҳайдовчиси Б.Саидовнинг пешонаси лат еган, йўловчи А.Мелибоевнинг ўнг умров суяги синган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Автоҳалокат сабларини прокуратура шундай изоҳлади:

"2018 йил 20 август куни соат 9:30 ларда, «Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобил йўлининг 92-километрида, Сайидов Бахтиёр Абдужалилович бошқарувидаги «Damas» русумли давлат рақам белгиси 10 U 945 LA бўлган автомашинани ишончнома орқали бошқариб, Бекобод тумани, Зафар қўрғони томонидан Бекобод шаҳар томонга ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ҳолда йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ҳайдовчи Толипов Рустам бошқарувидаги «Mersedes-Benz» русумли давлат рақам белгиси 01 215 АВА бўлган хизмат автомашинасининг чап ён томон ўрта қисмига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган."

Автоҳалокат сабаблари борасида прокуратура келтирган сабабларни мyстақил равишда текширишнинг имкони бўлмади.

This item is part of
XS
SM
MD
LG