Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:36

Юнусобод тумани ҳокими 400 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора олаётганда қўлга олинди.

Маҳаллий нашрларнинг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига таяниб 11 сентябрь куни хабар беришларича, махсус амалиёт Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган.

Манбаларнинг билдиришича, Бахтиёр Абдусаматов сармоядорга ер майдони ажратиб бериш учун 400 минг доллар пора сўраган. Ҳоким пулни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга тушган.

Пора билан ушланган воқеа иштирокчилари бир неча киши экани айтилмоқда.

Бахтиёр Абдусаматов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланишидан аввал Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

У 2017 йилнинг 11 апрелида президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳайфсан олган. Орадан бир ҳафта ўтиб, юоқри лавозимидан озод этилган ва туман ҳокимлигига туширилганди.

1976 йилда туғилган Бахтиёр Абдусаматов 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2003 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

XS
SM
MD
LG