Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 04:46

Столтенберг: НАТО РФнинг киберҳужумига қарши 5-моддани қўллаши мумкин


Шимолий Атлантика иттифоқи бош котиби Йенс Столтенберг

Россия томонидан бўладиган киберҳужумга қарши НАТО Шимолий Атлантика Иттифоқининг Бешинчи моддаси —коллектив мудофаа тўғрисидаги чораларни қўллаши мумкин. Бу ҳақда Шимолий Атлантика иттифоқи бош котиби Йенс Столтенберг Axios порталига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг ойдинлик килишича, бу меъёр автоматик тарзда ишга туширилмайди. Уни ҳаётга татбиқ этиш хакерлик ҳужумларнинг характерига боғлиқ, деди ташкилот раҳбари. Амалдор потенциал рақибига устунлик бермаслик мақсадида Бешинчи модданинг қўллаш талаблари борасида аниқлик киритишдан ўзини олиб қочди.

Столтенберг яқинда АҚШ президенти Дональд Трампнинг НАТОнинг энг ёш аъзоси бўлмиш Черногорияга ҳужум қилингудек бўлса, унинг ҳимояси учун иттифоқчилар оёққа туришига шубҳа қилиши борасидаги баёноти юзасидан берилган саволга жавоб берди. Шимолий Атлантика иттифоқи раҳбари баёнот бериб “АҚШ Подгорицага нисбатан “Бешинчи моддага тўлалигича амал қилиши”га ишонтирди. Унинг сўзларига қараганда, Вашингтоннинг аниқ ҳаракатлари шундан далолат бериб турибди.

НАТО шартномасининг Бешинчи моддасига кўра, Иттифоқининг бир ёки бир нечта аъзосига уюштирилган ҳужум иттифоқчиларнинг ҳаммаси уюштирилган ҳужум сифатида кўрилади. Бу меъёр атиги бир марта — 2001 йил 11 сентябрдаги террор ҳужумларидан сўнг қўлланилди. 2015 йил декабрида иттифоқчилар Ғарб томонидан айбланган Москва уюштирган дея айтилган “гибрид ҳужумлари”га қарши жавоб сифатида Бешинчи моддани қўллаш имкониятлари борасида келишиб олди.

XS
SM
MD
LG