Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:10

Нетаняҳу: Эрон Теҳрон яқинида яширин ядровий омборга эга


Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу БМТда қилган чиқишида Эрон пойтахт Теҳрон яқинида  яширин ядровий омборга эга эканлигини иддао қилди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу БМТда қилган чиқишида Эрон пойтахт Теҳрон яқинида  яширин ядровий омборга эга эканлигини иддао қилди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу БМТда қилган чиқи-шида Эрон пойтахт Теҳрон яқинида яширин ядровий омбор-га эга эканлигини иддао қилди.

27 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси анжуманида сўзга чиққан Нетаняҳу омбор қаерда жойлашгани кўрсатилган ҳаводан олинган суратни тақдим қилди.

Исроил бош вазири бу ҳолат Эрон 2015 йилда дунёнинг қудратли давлатлари билан эришилган келишувга қарамасдан, яширин тарзда ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринишда давом этаётганидан дарак беришини айтди.

Нетаняҳу Турузобод туманидаги яширин омборда 300 килограммга яқин радиоактив материал борлигини таъкидлар экан, Халқаро атом энергияси агентлигини зудлик билан омборни текширишга чақирди.

Эрон расмийлари эса Нетаняҳунинг иддаосини рад этди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф аслида Исроил ядровий дастури яқиндан текширилиши кераклигини таъкидлади.

Вазир Twitterда аслида Исроил яширин ядровий дастур ҳамда ядровий арсеналга эга минтақадаги ягона давлат эканлиги ҳақида ёзди.

XS
SM
MD
LG