Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 16:13

ЕКПА Россия делегациясига овоз бериш ҳуқуқини қайтариб бермади


Европа Кенгаши Парламент ассамблеясининг (ЕКПА) миллий делегациялар ваколатлари тўғрисидаги маърузани кўриб чиқишни кейинга қолдириш тўғрисидаги қарори Ассамблеянинг қобилиятсиз эканлигини намойиш қилди, деб баёнот берди Россия Давлат Думаси спикер ўринбосари Петр Толстой.

Сешанба куни ЕКПА матбуот хизмати ассамблея регламент тўғрисидаги резолюция лойиҳасини қайта ишлаб чиқиш учун тегишли қўмитага қайтаргани борасида маълум қилган эди. Бу қарор учун 99 депутат овоз берди, 79 депутат қарши чиқди, яна 16 депутат бетараф қолди. Агар резолюция қабул қилинганида эди, у ҳолда Россия ташкилот сессияларида иштирок этишга қайтган бўларди.

“Парламент Ассамблеясининг ваколат ва овоз беришда қарор қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш” деб номланган резолюция лойиҳасида Россия тилга олинмайди, бироқ лойиҳа қабул қилинганида эди Россия делегацияси январь ойидаги сессияда ЕКПАга қайтган бўларди.

2014 йил апрелида Украинанинг Қрим ярим ороли Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг ЕКПА Россия делегациясини овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Москва шунингдек, Ассамблеянинг раҳбар тузилмаларида ишлаш имкониятидан ва сайловларда кузатувчи бўлишда иштирокидан ҳам маҳрум бўлди. 2017 йил июнида Россия ўз делегациясининг ЕКПАда тўла ва шартларсиз ваколати тикланмагунга қадар бадал тўлашни тўхтатиши ҳақда баёнот берди. Москванинг йиллик бадали 33 миллион еврони ташкил қилади – бу ташкилот бюджетининг деярли 10 фоизи демакдир. Айни дамда Россия ЕКПАда иштирок этмайди, бироқ Европа Кенгаши вазирлар Қўмитасидаги фаолиятини давом эттиради.

XS
SM
MD
LG