Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:44

Танзаниядаги яккаю ягона миллиардер ўғирлаб кетилди


Африканинг энг ёш миллиардери Муҳаммад Девжи.

Танзаниялик миллиардер Муҳаммад Девжи 11 октябрь куни номаълум икки шахс томонидан ўғирлаб кетилди.

Хабарда айтилишича, у пойтахт Дар -ус-Саломдаги меҳмонхоналарнинг биридаги спорт залида машқ қилаётган пайтда номаълум икки одам бостириб кирган ва уни куч қўллаб олиб кетган. Бу пайтда миллиардернинг олдида тансоқчилари бўлган эмас.

Полиция комиссари Пол Маконда “жиноятчилар ҳавога қарата ўқ ҳам отган”, деб маълум қилди. Ҳозирча ўғрилар миллиардерни нега ўғирлагани ва қандай талабларни билдираётгани номаълум.

Девжи хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи MеTL Group ширкатининг асосчиси ва президентидир.

“Форбс” журнали Девжининг бойлиги 1,5 миллиард доллар эканини билдирган. 43 ёшли Девжи Танзаниядаги яккаю-ягона ва Африкадаги энг ёш миллиардердир.

XS
SM
MD
LG