Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:09

"Жануб қироли" ўлдирилгач Қандарҳордаги сайлов бир ҳафтага кечиктириладига бўлди


Генерал Абдул Разиқ
Генерал Абдул Разиқ

Афғонистон жанубидаги Қандарҳор вилоятида 20 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган парламент сайловлари вилоят полицияси қўмондони ўлдирилиши ортидан кейинги ҳафтага қолдирилди. Бу ҳақда президент Ашраф Ғанининг матбуот котиби Ҳарўн Чахансори Twitterда ёзди.

Мустақил сайлов комиссияси матбуот котиби Ҳафизуллоҳ Ҳошимий Озодликка қарашли Озод Афғонистон радиосига берган интервьюсида бундай қарорга келинишига генерал Абдул Разиқ ўлими ортидан аҳоли овоз беришга ҳали “руҳан тайёр эмаслиги” сабаб бўлганини айтди.

Генерал Разиқни 17 октябрь куни бошқа расмийнинг сохта тансоқчиси отиб ўлдирган эди. Толиблар ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Сайлов комиссияси аъзоси Васима Бадғиший Озод Афғонистон радиосига берган интервьюсида:

- Афсуски, Афғонистон куни кеча ўғлонларининг биридан айрилди. Қандарҳорда ҳозир сайлов ўтказиш муаммо келтириб чиқариши мумкин. Шу сабаб Сайлов комиссияси сайловни кейинга қолдиришни таклиф қилди, - деди.

Генерал Абдул Разиқ 2011 йилдан бери Қандаҳор полициясига бошчилик қилиб келар эди. Айрим экспертлар уни “Афғонистон жануби қироли” деб аташади, чунки генерал Абдул Разиқ ўзининг таъсир доирасини Қандаҳордан ташқари мамлакатнинг бошқа жанубий вилоятларига, жумладан Урузган, Ғилманд ва Зобул вилоятларига ҳам ўтказишга муваффақ бўлган.

XS
SM
MD
LG