Линклар

Шошилинч хабар
19 январ 2026, Тошкент вақти: 10:25

Путин: Биз жаннатга тушамиз, душманларимиз эса, афсусланишга ҳам улгурмай, йўқ бўлади


18 октябрь куни Сочида бўлиб ўтган халқаро форумда президент Путин Россия “бошқалар ядровий зарба бериши олдини олиш мақсадида бундай зарба” бермаслиги тўғрисида баёнот берди.

Президентга кўра, ҳимоя тизимлари мамлакатга ядровий ракеталар билан ҳужум қилинганини аниқласагина Москва ядровий қуроллардан фойдаланади.

- Ядровий қуроллардан фойдаланиш стратегиямизда олдини олувчи зарба кўзда тутилмаган. Бизнинг концепция — келаётган зарбага жавоб қайтариш, - деди Путин.

Президент Москва потенциал агрессор Россияга ҳужум қилаётганига амин бўлсагина ядровий қуролдан фойдаланишини таъкидлади.

Путиннинг айтишича, ракета ҳужумлари ҳақида огоҳлантирувчи тизим мавжуд бўлиб, у исталган жойдан ракета отилганини бир неча сония ичида аниқлай олади.

Путин бундай тўқнашув “глобал фожиа” бўлиши айтар экан, Россия биринчи бўлиб зарба бермаслигини айтди.

- Агрессор қасос муқаррар эканлигини, [зарбамиз ортидан] йўқ бўлишини билиши керак. Биз эса агрессия қурбони бўламиз ва жаннатга тушамиз. Улар эса, шунчаки йўқ бўлиб кетадилар, ҳатто афсусланишга ҳам улгурмайдилар, - деди президент.

Очиқ манбалардаги маълумотларга қараганда, 2018 йилнинг 5 февралидаги ҳолатга кўра, Россиянинг 1444 та ядровий жанговар зарядли 527 та стратегик ядро қуроли ташувчи мосламалари – қитъалараро баллистик ракеталари, сувости кемалари баллистик ракеталари ва бошқалар мавжуд.

XS
SM
MD
LG