Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 13:51

Туркия президенти Саудияни Хашоггининг жасади қаерда эканлигини очиқлашга чақирди


Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Саудия Арабистонини ўлдирилган журналист Жамол Хашогги жасади қаерда эканлигини маълум қилишга чақирди.

Президент Эр-Риёд журналист 2 октябрь куни Истанбулда Саудия Арабистони консуллигида ўлдирилганидан кейин, унинг танасини олиб кетган маҳаллий шахс кимлигини очиқлаши кераклигини айтди.

26 октябрь куни AK партиясининг вилоятлардан келган аъзолари олида сўзлаган Эрдоған Хашоггининг ўлдирилганига оид Туркияда “бошқа маълумот ва далиллар” борлигини таъкидлади.

Президентнинг айтишича, 28 октябрь куни Саудия Арабистони прокуратураси вакили Истанбул прокурори билан учрашади.

25 октябрь куни Саудия Арабистони давлат қораловчиси Хашогги қасддан ўлдирилганини тан олди. Аввалроқ Саудия расмийлари журналист консулхонада келиб чиққан муштлашув туфайли кутилмаганда ҳалок бўлганини иддао қилаётган эди.

Бу орада марҳумнинг тўнғич ўғли Салаҳ АҚШга етиб борди. Ҳафта бошида исмини ошкор қилмаслик шарти билан Associated Press агентлиги билан суҳбатлашган Хашоггиларнинг оилавий дўсти ўтган йилдан бери Салаҳ мамлакатдан чиқарилмаётганини айтган эди.

Жорий ҳафтада, шунингдек, Салаҳ Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашгани маълум қилинди. Шаҳзода Хашоггининг ўлдирилиши ортидан кескин танқидга учради. Айрим расмийлар Салмон журналистни ўлдириш режаси ҳақида хабардор бўлганини, ҳатто шахсан ўзи уни ўлдиришни буюрган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG