Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 21:02

ХТВ узоқ жойлардаги мактабларнигина автобус билан таъминлай олади


Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари (иллюстратив сурат).

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мамлакатдаги мактабларнинг барчасини икки ойда автобуслар билан таъминлаш имкониятига эга эмас ва ҳозирча энг зарур бўлган узоқ жойлардаги мактабларнигина автобус билан таъминлай олади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумот тарқатди.

ХТВ хабарномасида 2 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда 2019 йилнинг 1 январигача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш вазифаси қўйилганини эслатиб ўтилган.

“Асосий мактаб ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлмаган жойларда эса ўқувчиларнинг асосий мактабга боришлари учун автобус хизматлари йўлга қўйилиши масаласини ўрганиб чиқиш кераклиги таъкидланди. Бу ташаббус қишлоқ болаларини ҳам яхши шароитларда ўқишини таъминлаш ўқувчилар узоғини яқин қилишга қаратилган”, дейилади баёнотда.

Халқ таълими вазирлиги ўз тасарруфида 9600 дан зиёдроқ мактаб борлиги, икки ой ичида барча мактабларни автобуслар билан таъминлаш имконсизлигини билдирган.

“Шунинг учун бу масала биринчи навбатда энг зарур бўлган узоқ жойлардаги мактаблар учун кўзда тутилади”, дейилади хабарномада.

XS
SM
MD
LG