Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:40

Ишдан олинган бош вазир ўринбосари Жиззахдаги туманга ҳоким этиб тайинланди


Зойир Мирзаев.

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Мирзаев Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги қатор нашрлар ўз манбалари маълумотларига таянган ҳолда хабар тарқатдилар.

Ўзбекистон Бош вазирининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича ўринбосари Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 кишининг ариқдаги сувга тушириб, таҳқирланиши ортидан октябрь ойи охирида ишдан олинганди.

Хабарларга кўра, З.Мирзаев туман халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида жамоага таништирилган.

Ўзбекистон президенти расмий сайти 29 октябрда тарқатган хабарга кўра, Зойир Мирзаев "ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис" вазифасидан озод этилган.

З.Мирзаев Шароф Рашидов туман ҳокими Сайфиддин Исмаилов ўрнига келди. С.Исмаилов 2016 йилнинг декабрида Жиззах вилояти ҳокимлигидан туман ҳокимлигига туширилган.

XS
SM
MD
LG