Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 21:10

Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедовни орден билан тақдирлади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Ахмедовни "Дўстлик" oрдени билан тақдирлади.

​Орден истеъфодаги генерал-полковник Ахмедовга орден 75 йиллик юбилейи куни 10 ноябрда берилган.

Рустам Ахмедов 1992-1997 йилларда Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаган.

1997 йилдан 1998 йилгача Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган.

Сўнгги йигирма йил давомида Аҳмедов тақдири ҳақида маълум қилинмаган эди.

2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, мудофаа вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланган ва ҳозирги кунда ушбу лавозимда фаолият кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG