Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:50

Молия мансабдори бюджетдан ажратиладиган маблағнинг 15 фоизини пора сифатида беришни талаб қилди


Қашқадарё вилояти Муборак тумани молия бўлими раҳбари Самад Қўйлиев катта миқдорда пора олаётганда ушланди (“Ҳуқуқ”, 22 ноябрь). Мансабдор Қорақум қишлоғида қурилиш ишларини амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган 302,9 миллион сўм ажратиш эвазига “Hard working builders” МЧЖ бош муҳандисидан мазкур сумманинг 15 фоизи миқдорида пора талаб қилган. Икки томон ўзаро савдолашувдан кейин пора миқдори бюджетдан ажратиладиган маблағнинг 7 фоизига, яъни 21 миллион сўмга туширилган. Вилоят прокуратураси тезкор ходимлари бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказган тадбир давомида молия бўлими раҳбари кўрсатилган миқдордаги порани туман ҳокими ёрдамчиси орқали олаётганда ушланган. Қашқадарё вилоят прокуратураси вакили Баҳодир Эркаев порахўр амалдорларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилгани ҳақида маълум қилган.

XS
SM
MD
LG