Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:01

“Ёш деҳқон энциклопедик луғати” нашрдан чиқди


Ўтган ҳафтада “Ёш деҳқон энциклопедик луғати” нашрдан чиқди. Бу ҳақда Озодликка луғатни тузган олим Султон Холназаровнинг ўғли Ғолиббек Холназаров хабар қилди.

Холназаровнинг айтишича, луғатни Тошкент Аграр университети илмий кенгаши тасдиқлаган.

Китобнинг расмий аннотациясига кўра, луғатда қишлоқ хўжалигини юритишнинг илмий ва амалий асослари, Ўзбекистонда ўстириладиган жами экин турлари, боқиладиган чорва зотлари, агрономия, генетика ва селекция, ўсимликшунослик, тупроқшунослик, ўсимликларни ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа соҳаларга доир 300 га яқин мақолалар берилган. 200 га яқин рангли суратлар, хариталар ҳавола қилинган. Шунингдек, ўз кашфиётлари билан қишлоқ хўжалиги фанлари тараққиётига катта ҳисса қўшган олимлар, халқ селекционерлари ҳақидаги биографик мақолалар ҳам мавжуд. Ушбу энциклопедик луғат ёш деҳқон, фермер ва томорқачилар, шу билан биргаликда, талабалар ҳамда қишлоқ хўжалигига қизиқадиган ҳавасмандларга мўлжалланган бўлиб, улар учун доимий ҳамроҳ ва яхши маслаҳатчи бўла олади.

Луғат тузувчиси, 1942 йилда туғилган Султон Холназаров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Ўзбек миллий энциклопедияси” нашриётида 39 йил Иқтисод ва қишлоқ хўжалиги бўлими мудири бўлиб ишлаган.

Луғат 1000 нусхада чиққани хабар қилинди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG