Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2019, Тошкент вақти: 16:53

Президентнинг собиқ матбуот котиби Матбуот агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди


Комил Алламжонов

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Жорий йил октябрда Алламжонов президент администрацияси раҳбари ўринбосари - Ўзбекистон президенти матбуот котиби лавозимидан озод қилинган эди.

Комил Алламжонов 2017 йил декабрида президент матбуот котиби ва давлат раҳбари ижро аппарати раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Олдинроқ Лазиз Тангриев Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори лавозимидан озод қилингани хабар қилинган эди.

Лазиз Тангриев бу лавозимга 2017 йилнинг июнида иш бошлаганди. У бу лавозимда 2013 йилдан буён директор бўлган Омонулла Юнусов ўрнини эгаллаган.

XS
SM
MD
LG