Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 03:31

Хоразмда Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича ихтисослаштирилган прокуратура тузилди


Прокуратура ҳузурида янги тузилма ташкил этишнинг президент топшириғи ижроси экани айтилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиëевнинг 29-30 ноябрь кунлари Хоразмга қилган сафари давомида берган топшириқлари асосида Ўзбекистон Бош прокуратураси Хоразмда янги тузилма ташкил этилганини билдирди.

Бош прокуратура томонидан 6 декабрь куни тарқатилган хабарга кўра¸ Хоразм вилоят прокуратураси тузилмасида Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокуратураси ташкил этилган.

Янги тузилма¸ президент берган топшириқлар ижроси¸ хусусан¸ "ҳудудда шоличилик, мева-сабзавотчилик ва балиқчиликни ривожлантириш, ер ва сувдан оқилона фойдаланишда прокуратура органлари томонидан қонунийликни таъминлаш" билан шуғулланади.

“Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокурори вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари ҳисобланади”¸ дейилади расмий хабарда.

XS
SM
MD
LG