Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:39

Ўн бир ойда ёнғинларда 106 киши ҳалок бўлди


Ўзбекистондаги ёнғинлардан бири.

Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 11 ойи давомида мамлакатда 10680 та ёнғин юз берди. Ёнғинларда 106 киши ҳалок бўлди, 309 киши жароҳатланди.

2017 йилга нисбатан ёнғинлар сони 680 тага, қурбонлар сони 27 нафарга, жароҳатланганлар сони 49 нафарга камайган. Ёнғинлар вақтида 73 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган.

“Бундан ташқари, технологик жараённинг бузилиши оқибатида келиб чиқувчи ёнғинлар сони 37 фоизга, болаларнинг шўхлиги сабабли – 10 фоизга, аланга билан эҳтиётсизлик қилиш сабабли – 9 фоизга, транспорт воситаларидан фойдаланиш ва қурилиш қоидаларининг бузилиши сабабли – 5 фоизга, электр асбоблар қоидаларининг бузилиши оқибатида келиб чиқувчи ёнғинлар сонининг 4 фоизга қисқаришига эришилган”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG