Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:12

Евгений Петросян Обид Асомов вафотидан қаттиқ қайғуга тушганини билдирди


Россия халқ артисти Евгений Петросян қизиқчи Обид Асомов вафотидан қаттиқ қайғуга тушганини билдирди.

"Бу янгилик мени шокка туширди. Чунки 10 кун олдин Тошкентда Обид Асомов билан бирга бутун бир кунни ўтказган эдик. Биз яна учрашишга келишиб олгандик. Ижодий режаларимиз бор эди... Бу шум хабарни тасаввуримга сиғдира олмаяпман. Бу жуда оғир. Бу хабар - хато ёки нотўғри янгилик бўлишини истардим", - деб айтган Петросян Ўзбекистон радиосига берган суҳбатида.

Россиялик сўз устаси эфир давомида Обид Асомов билан бирга яқин ойларда кино, телевидение, эстрадада “Петросян шоу” ёзиб олиш масалаларини муҳокама қилганганини ҳам айтди.

"Мен Обид Асомовнинг катта оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман. Улар ҳаммадан кўпроқ қайғуришади. Уларга куч тилайман. Обид Асомов доим хотирамизда қолади. Кўп видео-ёзувларимизда у ўз ижодий ҳаётини давом эттиради”, - деди гапи якунида Евгений Петросян.

Обид Асомов 14 декабр куни вафот этди. У Ўзбекистонда норасмий тақиқ остига тушиши ортидан охирги йилларда Россия телевидениесидаги "Кривое зеркало" ҳажвий дастурида иштирок этиб келди.

Охирги икки йил ичида у яна ўзбек саҳнаси ва телеэкранларга қайтганди.



Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG