Линклар

Шошилинч хабар
25 март 2019, Тошкент вақти: 02:33

Польша. Хайрия концертида пичоқланган Гданьск мэри вафот этди


Гданьск мэри пичоқланишидан бир неча дақиқа олдин.

Польша шимолидаги 570 минг киши яшайдиган Гданьск шаҳрининг 53 яшар мэри Павел Адамович номаълум шахс 13 январь оқшомида қаттиқ жисм билан зарба бергани ортидан вафот этди.

Мэр касалхонада 5 соат давомида жарроҳлик амалиётидан ўтди. Гданьск шаҳри касалхонаси врачлари мэрнинг аҳволи ўта оғир эканлиги тўғрисида баёнот берган эди.

Шаҳар мэрига 27 яшар Стефан В. ҳужум қилгани маълум бўлди. У хайрия концерти бўлаётган жойда саҳнага чиқиб, мэрнинг кўксига пичоқ билан икки марта зарба берган. Воқеа жойида қўлга олингунича, у адолатсиз қамалиб чиққани тўғрисида ҳайқиришга улгурган.

Польша матбуотига кўра, ҳужум қилган шахс банкларга қуролли ҳужум қилгани учун қамалган. Баъзи хабарларга қараганда унинг руҳиятида ноқислик мавжуд.

XS
SM
MD
LG