Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:15

Виржиния штатининг демократ губернатори ирқий камситувчи сурати учун кечирим сўради


АҚШда Виржиния штатининг Демократлар партиясидан сайланган губернатори Ралф Нортэм 1984 йилда олинган ирқий камситиш манзараси акс этган сурати учун кечирим сўради.

The Virginia Pilot нашри яқинда губернаторнинг у ўқиган тиббиёт мактаби йиллик журналидаги суратини эълон қилди.

Журналнинг Нортэмга оид саҳифасида оқ танли одамнинг қора танли америкалик қиёфасида Ку-клукс-клани ёки ККК деб аталувчи ирқчилар гуруҳи либосини кийган шахс билан тушган сурати бор.

"Мен бундай алфозда суратда кўринганимдан жуда афсусдаман. Мен учун бу ўша пайтда ҳам оғриқли бўлган", - деди губернатор.

Демократ Нортэм 2017 йилнинг ноябрида Виржиния губернатори этиб сайланган эди.

Виржиниядаги Республикачилар партияси етакчиси Нортэмдан истеъфо беришни талаб этди.

Демократлар партиясидан президентликка номзоди кўрсатилган тўртта сиёсатчи - Кирстен Джиллибранд, Камала Харрис, Кори Букер ва Сан-Антонио собиқ ҳокими Хулиан Кастролар ҳам шундай талаб билан чиқди.

Нортэм губернаторлик курсисида ишлашни давом эттиришини билдирди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG