Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2019, Тошкент вақти: 21:04

Гуайдо Венесуэлага гуманитар ёрдам 23 февралгача етиб келишини билдирди


Венесуэла мухолифати лидери Хуан Гуайдо митинг пайтида.

Жаҳоннинг қатор давлатлари томонидан Венесуэла президенти сифатида тан олинган Хуан Гуайдо 23 февралга қадар мамлакатга инсонпарварлик ёрдами етиб келишини билдирди.

-Биз 23 феврални Венесуэлага инсонпарварлик ёрдамлари етиб келадиган кун деб эълон қиламиз,-деди Гуайдо 12 февралда ўз тарафдорлари олдида қилган чиқиши пайтида.

Бир неча кун аввал Венесуэла армияси Колумбиядан олиб келинаётган гуманитар ёрдамни чегарадан ўтказмаган эди.

Нефтга бой бўлган Венесуэлада бир неча йилдан бери қаҳатчилик ҳукм сурмоқда. 2018 йилда Венесуэлада иқтисодий вазият кескин ёмонлашди, бу ердаги инфляция даражаси йилига бир миллион фоизга етди. Мамлакатнинг кўпчилик шаҳарларида асосий маҳсулотлар етишмовчилиги кузатилмоқда. Милионлаб одамлар иш излаб Венесуэлани тарк этган.

Январь ойида Венесуэлада 2018 йилнинг якунида овозларни сохталаштириш эвазига иккинчи марта президентликда қолгани айтилаëтган Мадурога қарши оммавий норозилик намойишлари бошланиб кетган эди.

Бу намойишлар ортидан 23 январь куни Хуан Гуайдо ўзини вақтинча президент деб эълон қилди. Жаҳоннинг кўплаб етакчи давлатлари Гуайдо ҳокимиятни тан олди. Россия¸ Хитой ва Туркия Мадурони қўллаб қувватламоқда.

XS
SM
MD
LG