Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:47

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қатарда Толибон амирининг муовини билан учрашди


Доҳада Толибон раҳбарлари ва АҚШ расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда
Доҳада Толибон раҳбарлари ва АҚШ расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар пойтахти Дохада 3 март куни Толибон амирининг муовини мулло Абдулғани Бародар билан учрашди.

Толибон ҳаракати 4 март куни тарқатган баёнотда айтилишича, учрашув пайтида Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун ҳар қандай ҳамкорликка тайёр эканини айтган.

Шу билан бирга Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Афғонистон ички ишларига аралашиш нияти йўқлигини билдирган.

Биз Афғонистон халқи равнақи учун иқтисодиёт соҳасида ишлашга ҳаракат қиляпмиз ва Афғонистон ички ишларига аралашиш ниятимиз йўқ,” деб айтган Абдулазиз Комилов.

Учрашувда Ўзбекистон президенти Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ҳам қатнашган.

Мулло Бародар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига Афғонистонда тинчлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон сарфлаётган сай-ҳаракатлар учун миннатдорчилик билдирган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Толибон амирининг муовини билан Толибон ва Қўшма Штатлар расмийлари ўртасида Қатарда тинчлик музокаралари бўлиб ўтаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Бошқа тарафдан 4 март куни Афғонистон президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулло Муҳиб ҳукумат расмийлари билан учрашиш учун Тошкентга йўл олди.

Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши сўзчисининг муовини Абдулкабир Восиқнинг Озодликка айтишича, Тошкентдаги учрашувлар марказида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласи туради.

Миллий Хавфсизлик Кенгашининг маслаҳатчиси икки кунлик сафар билан Тошкентга йўл олди. Минтақавий ҳамкорлик, терроризмга қарши кураш, Афғонистонда тинчлик жараёни ва наркотикларга қарши кураш масалалари юзасидан фикр алмашинади,” деди Абдулкабир Восиқ.

Абдулазиз Комиловнинг Қатарга сафарини ёритган Ташқи ишлар вазирлиги сайтида Толибон раҳбарининг муовини билан учрашув ҳақида ҳозирча хабар берилмади.

4 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири қатарлик ҳамкасби Султон бин Саад ал-Мурейхий билан ҳам музокаралар ўтказди.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида берилишича, музокарада иккитомонлама ҳамкорлик ва халқаро миқёсдаги масалалар муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG