Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:54

OzodDayjest: Ўзбекистонда кадрлар танқислиги синдроми вужудга келди


Сиёсат ва тиббиёт соҳаси мансабдори пора билан ушланди

Наманган вилояти Норин тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Мухторжон Темиров тамагирлик ва порахўрликда айбланмоқда (“Ҳуқуқ”, 7 март).

Бу ҳақда Норин туман прокурорининг ўринбосари Мансуржон Сиддиқжонов хабар беради. Мансабдорнинг таниши бўлган аёл ундан жиянини бирлашмага ишга қабул қилишини сўраган. М.Темиров эса бунинг эвазига 200 доллар пора талаб қилган.

Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўз хизмат хонасида жиноят устида ушланган. Мансабдорнинг хонасидан ишга кириш истагида мурожаат қилган яна бошқа ўнлаб талабгорларнинг ҳужжатлари топилган.

Қайд этилишича, М.Темиров “Адолат” социал демократик партияси туман кенгаши раиси ва халқ депутатлари Норин тумани кенгаши депутати вазифаларида ҳам ишлаган.

Кадрлар танқислигига таълимдаги ноҳақликлар асосий сабаб экани айтилди

Охирги вақтларда Ўзбекистонда раҳбар кадрларнинг тез-тез ўзгариши кузатилмоқда (“Маърифат саодати”, 28 февраль).

Қайд этилишича, аслида 32 миллионли мамлакатда вазирлик ёки ташкилотларни бошқара оладиган кадрлар топилади. Аммо бундай кадрларнинг баъзилари соҳадаги адолатсизликлар сабаб қўлини ювиб қўлтиғига урган, баъзилари эса меҳнати муносиб қадрланадиган давлатларга кетиб қолган. Натижада бутун бошли мамлакатда “кадрлар танқислиги синдроми” вужудга келган.

Таъкидланишича, ушбу ҳолатнинг илдизи боғча, мактаб ва олий ўқув муассасаларидаги адолатсизлик ва ноҳақликларга бориб тақалади. Айни вақтда ишини эплолмагани учун тез-тез алиштирилаётган раҳбарлар эса “эски тузум тарбиялаган кадрлар” деб аталган.

Қайд этилишича, мавжуд хавотирли ҳолатдан чиқиш учун таълимни коррупциядан тозалаш, кадрлар тайёрлаш тизимини бутунлай ислоҳ қилиш керак.

Зулфия мукофоти муносиб номзодларга берилиши шубҳа остига олинди

Зулфия номидаги давлат мукофотини низомини жиддий кўриб чиқиш лозим (www.marifat.uz, 7 март).

Қайд этилишича, 15-16 ёшли ўсмир қизалоққа давлат мукофоти бериш мантиқан тўғри эмас. Ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотмаган, эл-юртга фойдаси тегмаган, ўз соҳасида ниманидир яратиб қўймаган ўсмирга бу меҳрибончилик оғирлик ҳам қилади.

“Шу пайтгача юзлаб ўсмир қизлар ушбу мукофотга соҳиба бўлдилар. Лекин бугун улар қани? Нега муҳташам адабиётимиз саҳнасида ижодни қойил қилиб қўйган зулфиячилар кўринмайди? Кўринаётганларининг ҳам сохта, роботга ўхшаб “ватанпарвар”лик қилиши кишининг энсасини қотиради” деб ёзади муаллиф.

Мазкур мукофот ғолиблари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз кириш ҳуқуқига эга. Бу эса мукофот ғолибларини белгилашда коррупцияга йўл очиши айтилади. Халқ таълими вазирлиги нашрига кўра, коррупциянинг олдини олиш учун олий ўқув юртига имтиҳонсиз кириш ҳуқуқини бекор қилиш лозим. Зулфия давлат мукофотини пора ёки таниш-билиш асосида олиш мумкинлиги иддао қилиб келинади.

XS
SM
MD
LG