Линклар

Шошилинч хабар
27 март 2019, Тошкент вақти: 01:42

Шимолий Ирландияда 47 йил аввал намойишга чиққан одамни отиб ўлдирган инглиз солдати судланади


"Қонли якшанба" -1972 йил. Инглиз аскари намойишчига зўравонлик қилмоқда.

Шимолий Ирландия ҳукумати 1972 йилда «Қонли якшанба» деган ном остида тарихда қолган намойиш пайтида икки одамни отиб ўлдиргани учун Британиянинг собиқ аскари судланишини маълум қилди.

Исми айтилмаётган ва "F" деб аталаётган аскар 1972 йилнинг 30 январида бошқа хизматдошлари билан биргаликда Лондонда ўтган намойишни бостириш учун юборилган.

Британ аскари Жеймс Рэй ва Уильям МакКиннини ўлдирганликда ҳамда яна 4 нафар намойишчини ўлдиришга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.

Шимолий Ирландия прокурори Стивен Херрон «Қонли якшанба»да намойишчиларга ўқ отганликда гумонланган қолган 16 нафар инглиз аскари жиноий жавобгарликдан озод қилинишини билдирди.

Уильям МакКиннининг укаси Лиам Ри 14 март куни ўтган матбуот анжуманида:

-Мен бу қотилликка алоқадорлиги учун, ҳеч бўлмаганда, бир одам суд таъқибига олинганидан мамнунман. Лекин “Қонли якшанба”да иштирок этган қолган одамларнинг оилалари бу мудҳиш кунда яқинларига ўқ отган одамлар жазоланишини кўрмаётганларидан ғамнокман,-деб айтди.

1972 йилнинг 30 январида Лондонда ирланд миллатчиларининг қамоққа олинишига қарши ўтган намойишда Британия аскарлари 13 намойишчини отиб ўлдирган эди.

Бу воқеани тергов қилиш 2010 йилда якунланди. Лекин тергов натижалари бирорта айблов хулосаси учун асос бўла олмади.

Шундан сўнг Жеймс Рэй ва Уильям МакКинни ўлими юзасидан алоҳида тергов бошланиб, у 2019 йилда ниҳоясига етди.

XS
SM
MD
LG