Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:37

Икки марта жаҳон рекорди ўрнатган Кумушхон жаҳон чемпионатининг энг яхши атлети бўлди


Кумушхон Файзуллаева чемпионлик шоҳсупасида. МОҚ расмий сайтидан олинган сурат.

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 13-17 ёшлилар орасида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг қизлар турнирида Кумушхон Файзуллаева энг яхши атлет, деб топилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг билдиришича, Кумушхон Файзуллаева турнирда учта олтин медални қўлга киритган ва иккита жаҳон рекордини ўрнатган.

Озодлик радиоси 14 март куни 64 килогача бўлган вазн тоифасида Кумушхон даст кўтаришда 93 кило, силтаб кўтаришда 122 кило, жами 215 кило тошни кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатгани ҳақида хабар берган эди.

Кумушхон Файзуллаевага “Энг яхши атлет” махсус совринни Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Тамаш Аян топширди.

Лас-Вегасдаги жаҳон чемпионати 15 март куни якунланди. Унда 50 мамлакатдан 13-17 ёшгача бўлган икки юз нафардан кўпроқ спортчи қатнашди. Мусобақада Ўзбекистондан 7 спортчи иштирок этди ва улардан 6 нафари медалларга эгалик қилди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи қизлар жами 7 та олтин ва 2 та кумуш медалга сазовор бўлган.

XS
SM
MD
LG