Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 22:13

Халқаро ташкилотлар Тожикистон ҳукуматини сиёсий маҳбусни озод этишга чақирмоқда


Муҳаммадали Ҳайит Тожикистонда тақиқланган Ислом уйғониш партияси раисининг ўринбосари бўлган.

Хьюман Райтс Вотч ва яна саккизта халқаро ҳуқуқ ташкилоти Тожикистон ҳукуматини оғир касал экани айтилаётган сиёсий маҳбус Муҳаммадали Ҳайитни қамоқдан озод этишга чақирди.

Ҳайитнинг яқинлари қамоқда маҳбус қийноқларга солинганини айтмоқдалар. 9 март куни учрашув пайтида Ҳайит хотинига пешонаси, қорни ва танасининг бошқа қисмларида «қамоқхона нозирларининг калтаклашлари туфайли пайдо бўлган гематомалар»ни кўрсатган. Иддао қилинишича, қамоқхона нозирлари Муҳаммадали Ҳайитни «тожик мухолифатининг хориждаги вакиллари фаолиятини танқид қилиб, видеога тушишдан бош тортгани учун калтаклаган».

Ҳуқуқ фаолларининг билдиришларича, 62 ёшли Ҳайит 2015 йилнинг сентябрида сиёсий мотивлар билан айбланиб қамоққа олинган. 2016 йилнинг июнида ёпиқ ўтган суд жараёнида у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Муҳаммадали Ҳайит Тожикистонда тақиқланган Ислом уйғониш партияси раисининг ўринбосари бўлган. Тожикистон ҳукумати ҳукумат ва парламентда ўз вакилларига эга бўлган мазкур партияни 2015 йилда террорчи ташкилот, деб эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG