Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:27

Янги Зеландияда масжидларга ҳужум қилган шахс бир умрга қамалди


15 март, жума куни Крайстчерчдаги иккита масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди.
15 март, жума куни Крайстчерчдаги иккита масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди.

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга ҳужум қилиб, эллик кишини ўлдирган ва яна шунча одамни яралаган 28 ёшли Брентон Тарранг бир умрга қамалади.

Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Уинстон Питерс шанба куни журналистларга маълум қилди.

"Бу барчамизга қаратилган ҳужумдир. Шу боис мамлакат тарихидаги энг йирик полиция тергови олиб борилмоқда. Террорчи умрининг қолган қисмини бир кишилик камерада ўтказади", - деди Питерс Истанбулда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилишида.

15 март, жума куни Крайстчерчдаги иккита масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди.

Мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн ушбу воқеани теракт деб атади.

Австралиялик 28 ёшли Брентон Таррант ушбу жиноятни амалга оширишда айбланиб қўлга олинганди.

XS
SM
MD
LG