Линклар

Шошилинч хабар
17 май 2021, Тошкент вақти: 18:07

Самарқандда "Хорижда яшаётган ватандошлар форуми" ўтказилади


Ўзбекистон ҳукумати Самарқандда “Хорижда истиқомат қилаётган Ватандошлар халқаро форуми"ни ўтказишга тараддуд қўрмоқда.

Вазирлар маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қайд этилишича, форум 2019 йил 27-29 июнь кунлари чет давлатларда яшаётган ўзбекистонликлар иштирокида Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Форумга ташриф буюрган ўзбекистонликларга тадбиркорлик соҳаларига сармоя киритиш, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиш, турли халқаро илмий лойиҳалар, инновацион жараёнларда фаол қатнашиши юзасидан таклифлар ташланиши кутиляпти.

"Форумга ташриф буюрган ватандошлар орасидан Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган, инвестиция киритиши билан боғлиқ истак ва талабларини чуқур ўрганиш ҳамда зарур шароитлар яратиб бериш вазифалари юклатилади", - дейилган ҳукумат порталида.

Ўзбекистон мустақиллик йилларида мамлакатни минглаб ўзбекистонлик тарк этди.

Мамлакатда мухолифат қаттиқ тазйиқ остига олинган, мухолифатнинг кўзга кўринган лидерларининг деярли ҳаммаси мамлакатни ўзга юртлардан паноҳ топди.

Самарқанддаги форумга кимлар таклиф этилиши ва қандай ташкиллаштирилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG