Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 09:49

Жаҳоннинг энг бой 500 одамидан икки нафари ўзбек, иккаласи ҳам Россияда яшайди


Алишер Усмоновнинг бойлиги 2 миллиард долларга кўпайган.

Bloomberg 2 апрель куни жаҳондаги 500 нафар миллиардер рейтингини эълон қилди. Бойлиги 4 миллиард долларга яқин ва ундан кўп бўлган миллиардерлар киритилган мазкур рейтингдан келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган икки одамга ҳам ўрин берилди.

Жаҳоннинг энг бой 500 одамидан икки нафари ўзбек, иккаласи ҳам Россияда яшайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:36 0:00

Наманганда туғилиб, айни пайтда Россияда фаолият юритаётган Алишер Усмонов 70-ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 16 миллиард 300 миллион долларни ташкил қилган. Рейтингда айтилишича, унинг бойлиги бир йилда 2 миллиард долларга кўпайган.

Ўтган ойдаги рейтингда Усмонов 15,5 миллиард доллар бойлик билан 68-ўринни эгаллаган эди.

1963 йилда Бухорода тўғилиб, бугунги кунда Урал тоғ-металлургия ширкатига раҳбарлик қилаётган Искандар Маҳмудов 4 миллиард 840 миллион доллар билан рейтингдаги 385-ўринда қайд этилди.

2018 йилда Bloomberg Искандар Маҳмудов 2 миллиард 400 миллион доллар пул йўқотиб, Россияда камбағаллашган 14 миллиардер орасида 2-ўринни эгаллагани ҳақида ёзганди.

2016 йилда Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан бошлаб¸ Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов Ўзбекистонда турли лойиҳалар устида иш бошлагани расман хабар қилинган эди.

Жумладан, президент Мирзиёев сўнгги марта 1 март куни Алишер Усмонов Намангандаги "Обод қишлоқ" дастури учун 50 миллион доллар ажратганини йиғилишлардан бирида айтиб ўтган. Бундан ташқари Усмонов Ўзбекистонга 7 миллиард доллар сармоя киритмоқчи экани тўғрисида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди.

2017 йилнинг апрелида эса Искандар Маҳмудов ўзининг Урал тоғ-металлургия холдингги орқали Ўзбекистонга 1,5 миллиард доллар сармоя ётқизишни режалаштираётгани хабар қилинган.

Айни пайтда бу икки миллиардер Америка Қўшма Штатлари Владимир Путин ҳукумати ва унинг яқинларига жорий қилган санкциялар рўйхатига ҳам киритилган.

Жорий йилда рейтингнинг биринчи поғонасини бойлиги 150 миллиард долларга баҳоланган Amazon ширкати асосчиси Жеф Безос эгаллади. Унинг бойлиги бир йилда 24 миллиард долларга кўпайган.

Иккинчи ўринда Microsoft асосчиси Билл Гейтс бормоқда. Унинг бойлиги 101 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Учинчи ўринни эса Louis Vuitton Moet Hennessy ширкатлар гуруҳи раҳбари, франциялик Бернар Арно 89 миллиард доллар билан эгаллади.

XS
SM
MD
LG