Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2019, Тошкент вақти: 03:18

Солиқ қўмитаси Шайхонтоҳур солиқчилари нега ёппасига ишдан бўшатилганига изоҳ берди


Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси.

Давлат солиқ қўмитаси Шайхонтоҳур туман солиқ инспекцияси “коррупциялашган ячейка”га айланиб қолгани ортидан бу тузилманинг барча ходимлари ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Қўмитанинг 15 апрелда билдиришича, Шайхонтоҳур туман солиқчилари устидан мунтазам равишда “таъмагирлик ва коррупция мавжудлигига гувоҳлик берувчи” шикоятлар келиб турган.

“Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарининг уч нафар ўринбосари етакчилигидаги комиссия инспекция ходимларининг ноқонуний фаолиятини аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда”, дейилади расмий маълумотда.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг 133 нафар ходими ëппасига ишдан ҳайдалгани ҳақида Озодлик 6 апрель куни хабар берган эди.

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати Озодлик хабарини ўша куниëқ инкор қилган ва “фақатгина Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари лавозимидан озод этилгани¸ бошқа ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисида ҳеч қандай буйруқ қабул қилинмаган”ини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG